Юнусобод туманидаги иссиқлик қуввати таъмирлаш корхонаси туман электр тармоқларига ноқонуний уланиб туман электр таъминоти корхонасига 420 825 456 сўмлик жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги 17-даҳа 18-қурилиш участкасида жойлашган «Our house» МЧЖ, «Organik pharmaceuticals» МЧЖ, «SKR Innovation» МЧЖ, «Root extract trading» МЧЖ, «Цой Вячеслав Константинович» хорижий корхонаси ва «Галимжанова» якка тартибдаги тадбиркорларга 2018 йилда иссиқлик қуввати таъмирлаш корхонаси томонидан жамият ҳудуди шартнома асосида ижарага берилган.
Иссиқлик қуввати таъмирлаш корхонасиҳудудида шартнома асосида ўз фаолиятини олиб бораётган жамиятлар томонидан электр ҳисоблагич ўрнатмасдан умумий электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан иссиқлик қуввати таъмирлаш корхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)