• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий гвардия самарқандлик фуқаронинг стадиони олиб қўйилаётгани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди (видео)

    Интернетдаги айрим ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.Ибодуллаевни Самарқанд шаҳридаги коллеж ҳудудида қурган «Мини стадиони» Миллий гвардия томонидан олиб қўйилаётганлигини иддао қилиниши кузатилмоқда. Миллий гвардия ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнотни «Дарё»га тақдим этди.

    Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

    Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

    «Наҳотки, улар ҳақиқий ҳолатни билмай туриб, давлат идораларини қоралашлари жавобгарликни келтириб чиқаришни билишмаса?», деб бошланади баёнот. Қуйида баёнот тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Маълум бўлишича, ушбу фуқаро 2013- йилнинг ўрталарида Самарқанд шаҳридаги коллеж раҳбариятига мурожаат этиб, коллеж ҳудудида фаолият кўрсатаётган 1785,0 квадрат метр бўлган очиқ стадионни ижарага олишга ва ушбу стадион ўрнига ёпиқ «Мини стадион» қурилишига рухсат беришини сўраган.

    Коллеж раҳбарияти ҳам А.Ибодуллаевнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, ушбу таклиф юзасидан вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига илтимоснома киритиб, ижарачи томонидан қурилишга сарфланадиган харажатларни уч томонлама ижара шартномаси асосида, ижара ҳақи ҳисобидан қопланишини маълум қилган.

    Самарқанд вилояти Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан, ушбу таклиф юзасидан «Мини стадион»да коллеж ўқувчилари учун жисмоний тарбия дарсларида мини футбол тури бўйича машғулотлар ўтказилишини инобатга олиб, масалага эътироз билдирмаган, яъни қўллаб-қувватлаган.

    Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2015 йил 28 декабрь кунидаги қарорига кўра, Самарқанд шаҳар Н.Ёқубов кўчаси2-манзилда жойлашган – «Самарқанд озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи»га ўз ҳудудида жойлашган 1785,0 квадрат метр ер майдонидаги очиқ футбол майдончаси ўрнига, «Ёпиқ мини футбол майдончаси» қуришга рухсат берилган.

    Шу ўринда, бир масалага эътибор қаратиш керакки, ушбу стадион қурилиши якунига етказилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг, «Давлат мулкини ижарага бериш маркази», коллеж раҳбарияти ва тадбиркор ўртасида уч томонлама ижара шартномаси тузилган. Мазкур ижара шартномасини амал қилиш муддати 2017 йилнинг 31 декабрь кунига қадар белгилаб қўйилган.

    Аммо, фуқаро А.Ибодуллаев 2018 йилнинг 1 январь кунидан ушбу уч томонлама шартномани қайта тузмасдан фаолият юритиб келган.

    Ҳукумат қарори асосида, 2018 йилнинг октябр ойидан мазкур коллеж ҳудуди Миллий гвардия ихтиёрига ўтказилган. Шу давр оралиғида ушбу фуқаро ҳеч қандай ижара шартномасисиз, солиқ тўловларини амалга оширмай, қонунга зид равишда фаолият юритиб келган (бу масалага тегишли давлат идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши талаб қилинади).

    Коллеж ҳудуди давлат эҳтиёжлари учун Миллий гвардияга ўтказилганидан сўнг, фуқаро А.Ибодуллаев аввал ушбу мини стадионда тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришни, кейинчалик эса, мини стадион ўрнига ҳарбий қисм эҳтиёжлари учун бошқа бино қурилишини билгач, мини стадион учун сарфлаган ҳаражатларини Миллий гвардия ҳисобидан ёки вилоят ҳокимлиги, шунингдек, Ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси томонидан қоплаб беришни сўраган.

    Фуқаро А.Ибодуллаевнинг ушбу масалада Миллий гвардия қўмондони номига қилган мурожаати юзасидан, унга «Мини стадион»ни қурилишига сарфланган маблағларни ундириш билан боғлиқ юзага келган низо бўйича Миллий гвардиянинг даҳли йўқлигини, ушбу масалада тегишли идораларга мурожаат қилиши кераклиги бир неча бор тушунтирилган.

    Фуқаро А.Ибодуллаев Миллий гвардияни низоли масалага алоқаси йўқлигини онгли равишда билган ҳолда, Миллий гвардияга келиб, сарфланган ҳаражатларини вилоят ҳокимлигидан ундириб беришни илтимос қилган.

    Фуқаро А.Ибодуллаев ўтган давр мобайнида вилоят ҳокимлиги томонидан унга тадбиркорлик фаолиятини давом эттириши учун ажратилган ер майдонига кўчиб ўтмасдан, масалани қонуний хал қилиш ўрнига, ушбу масалада Миллий гвардия суд идораларига даъво киритганидан сўнг, гўёки у томонидан қурилган «Мини стадион» Миллий гвардия томонидан олиб қўйилаётгани бўйича турли давлат идораларига мурожаат қила бошлаган.

    Ваҳоланки, ўтган давр мобайнида фуқаро А.Ибодуллаев билан ушбу масалада бир неча бор юзма-юз учрашилиб, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ҳаракат қилиши тушунтирилган, шунингдек, у томонидан ёзилган барча мурожаатларга расман жавоб берилган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2018 йилда ўз фаолиятини тугатган Самарқанд шаҳар, Н.Ёқубов кўчаси 2-манзилда жойлашган – «Самарқанд озиқ-овқат касб-ҳунар коллежи»да Ҳукумат томонидан Миллий гвардия учун капитал қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Коллеж ҳудудидаги «Мини стадион» ҳарбий қисм учун керак эмаслиги, ушбу стадион ўрнига тасдиқланган режага кўра, бошқа объект қурилиши назарда тутилган.

    Аммо, стадион кўчириб кетилмаганлиги ўрнига қурилиши лозим бўлган объектни белгиланган муддатда қурилишига тўсқинлик қилмоқда.«Ҳурматли фуқаролар, ҳар қандай муаммоли масалалар ёки Сизни қизиқтирган саволлар бўлса 71 236-50-74 ва 71 236-50-72 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси миллат манфаатларини ҳимоя қиладиган давлат ташкилотидир. Миллий гвардия ўз обрўсига ва шаънига доғ тушишига йўл қўймайди», — дейилади баёнотда.

    10.04.2019, 10:26   Изоҳ (0)   27282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ: Бухородаги тошқинларда фуқаролар жароҳат олиши ва бинолар қулаши кузатилмади

    10.04.2019, 10:21

    Тошкентнинг учта туманида сув бир кунга ўчирилади

    10.04.2019, 10:00

    Ўзбекистоннинг яқин дўсти Ширин Акинер 76 ёшида оламдан ўтди

    10.04.2019, 09:21

    Ўзбекистонда йилнинг биринчи чорагида банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми 8 фоизга ошди

    10.04.2019, 09:10

    Самарқандда ўғрилик қилган бир гуруҳ аёллар қўлга олинди

    10.04.2019, 08:33

    2018 йилда Россияга кўчиб ўтиш дастури 8 минг нафар ўзбекистонликни қамраб олди

    09.04.2019, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.