Хитойда олти ёшли қиз 26-қаватдаги уйининг ойнасидан йиқилиб, тирик қолди, дея хабар беради «Росбалт».
Ҳодиса 2 апрель куни Чунцин шаҳрида содир бўлган. Видеоёзувда бола кўпқаватли уйнинг ойнасидан тушиб кетиб, гараж томини тешиб ўтгани ҳамда автомобиль тўхташ жойига «қўниш» амалга оширилганини кўриш мумкин. Қиз шу заҳотиёқ ўрнидан туриб юриб кетган.
Шифокорлар мўъжиза сабабли тирик қолган қизнинг фақат қўли синганини айтган.
Изоҳ (0)