1000 километрдан ортиқ масофага учадиган Украина қанотли ракетаси синовдан муваффақият билан ўтди, деди президент Пётр Порошенко. Бу ҳақда «РБК» ёзди.
«Биз минг километрдан ортиқ масофани ўққа тутишга ва 150 килограмм оғирликдаги ҳарбий юкни олиб ўтишга қодир бўлган қанотли ракетани синовдан муваффақиятли ўтказдик. Бунинг барчаси Украина мутахассислари томонидан яратилган», — дейди Порошенко.
Украина президенти ракета номи ва синов муддатини аниқ айтмаган. Президент айни дамда Украина қуролли кучлари ушбу турдаги ракеталардан фойдаланишни ўрганаётганини қайд этган, сабаб 90 йилларда ракеталарини «топшириш»дан кейин мамлакатда бундай комплексларни бошқарадиган мутахассислар қолмаганлигини қайд этган.
Изоҳ (0)