«Ўзбеккино» Миллий агентлиги учун махсус лойиҳа «Кўчма кинотеатр» тақдим этди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берган.
Ихтисослаштирилган автомобиллар Turin Invest Engineering томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино намойиш этишга мўлжалланган.
Кўчма кинотеатр кинопроектор, колонкалар, аккумулятор батареялари, ноутбук/DVD ва видео материалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан жиҳозланган.
Turin InvestEngineering компанияси Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети қошида ташкил этилган ва лойиҳалашдан тортиб фойдаланишга топширишгача муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан шуғулланади.
Унинг тасарруфида университетга тегишли мехатроника, метрология лабораториялари ва технопарк бор, шунингдек, юқори технологик жиҳоз ва станоклари ҳам борки, уларнинг кўпчилиги мамлакатда ягона саналади.
Изоҳ (0)