Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарув отряди панжарага боши тиқилиб қолган болакайга ёрдам кўрсатди, деб хабар беради «Севимли» телеканалининг «Замон» информатион-таҳлилий дастури.
Қайд этилишича, 2015 йилда туғилган бола қизиқувчанлиги туфайли бошини панжара орасига тиқиб кўрган ва тиқилиб қолган. Қутқарувчилар 4 дақиқа ичида хавфни бартараф этиб, болани панжара орасидан чиқариб олган.
Боланинг саломатлигига ҳеч қандай зарар етмаган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)