Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1−7 апрелга қадар бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 536 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: Spot

Фото: Spot

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 49% иккинчи ва 29% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллаган ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20% га тенг. Иккинчи ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашган.

Кейинги ўрин Наманган ва Хоразм вилоятларининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12% ни ташкил қилган. Қолган ҳудудларнинг улуши 42% га тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди