Сўнгги бир неча ҳафта давомида Антилопа водийси — Калифорния лолақизғалдоқлар қўриқхонасига кўплаб одамлар ташриф буюрмоқда, деб ёзади Forum Daily.
Гуллаган лолақизғалдоқларни кўриш ва суратга тушиш учун минглаб одамлар орасида тиқилинчда қолишни хоҳламаганлар ва гуллаган майдонни бошқача ракурсада кўрмоқчи бўлганларга NASA ўзи олган суратларни тақдим этган.
2 апрель куни NASA Армстронг парвоз маркази учувчиси Гленн Грем астронавт Рекс Валехим билан биргаликда Т-34 самолётида қўриқхона устига парвоз қилиб, қўриқхонанинг бир неча суратларини олган ва ушбу аэрофотосуратларни 5 апрель куни Twitter’даги саҳифасида чоп этган.
Изоҳ (0)