Тошкентда Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган 100 га яқин транспорт воситаси иштирокидаги автомарафон ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қуролли Кучлар академияси ва ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир масофаси 25 километрини ташкил этди.
«Унда академиянинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Амир Темур давридаги аскарий кийимларни кийиб иштирок этди. Қолган юрт ҳимоячилари шахсий автомобилларда Ўзбекистон байроқлари билан ўтишди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)