«Миллион» жамоаси сардори Даврон Қобулов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Суҳбат давомида Даврон Қобулов таҳдидларга учрагани ҳақида гапириб берди.
Маиший, жуда оддий ҳазиллар билан умримизнинг охиригача жамоа бўлиб ишлай олмаймиз. Чеховнинг жуда чиройли гапи бор: ‘Энг осон ва арзон кулги бу—ялонғоч кулги!’. Биз жамоанинг эски ва янги таркиби билан ҳам беҳаё ҳазиллар мавзусига озми-кўпми мурожаат қилганмиз.Лекин Миркомил акам ҳам, ўзим ҳам бунақа ҳазиллар бўлмаслигига ҳаракат қиламиз. Бўлган тақдирда ҳам иложи борича ‘қоғозга ўраб’ қўйишга ҳаракат қиламиз.
Худога шукр, жамоага босим йўқ, лекин вақтида етарлича босим кўрдик. 2,5 йил тақиқда ҳам ўтирдик. ‘Сени ўлдириб кетамиз’ ҳам дейишган. ‘Мен тирик эканман, бу жамоа саҳнага чиқмайди’ дейдиганлар ҳам бўлган. Бир банда иккинчисига Худо изн берганчалик ёмонлик қила олади. ‘Шу жамоанинг орқасида кимдир бор’, деган гапларни кўп эшитаман. Худога шукр, бундай эмас. Ишонганимиз фақат Яратган. ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси одамларни қийнаётган масалаларни олиб чиқинглар деб, ўзлари бизга мурожаат қилган. Бунақа руҳлантириб туришгандан кейин, табиийки, ҳеч нарсани ўйламасдан фаолиятимизни давом эттираверамиз.
Даврон Қобулов, «Миллион» жамоаси сардори
Изоҳ (0)