«Миллион» кулги жамоасининг сардори Даврон Кабулов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Суҳбат давомида Даврон Кабулов жамоанинг собиқ аъзолари Кумуш ва Дурдона Қурбонованинг жамоадан нима сабабдан кетгани ҳақида гапирди.
Биз қизлар масаласида ҳеч ким билан шартнома тузмадик. Қизларга битта концерт давомида синов муддати белгиланади. Табиийки, жамоанинг ўзига яраша талаблари бор. Жамоа аъзолари бир стол атрофига ўтиради ва ҳамкорлигимиз нима сабабдан давом эттирилмайди, деган саволга жавоб берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам қизларга сабабларини тушунтирдик. Улар бу сабабларга қарши аргумент келтиришмади. Шунинг учун ҳар иккаласи билан ҳам яхши кайфиятда хайрлашдик.Уларнинг иккаласига ҳам катта раҳмат. Ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ, улар кинолар, телесериаллар, клипларда суратга тушишмоқда. Табиийки, «Миллион»нинг ҳам ҳаёти тўхтаб қолмайди. Бу қизларнинг энди жамоага қайтиб келиш эҳтимоли кам. Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.
Даврон Кабулов, «Миллион» жамоасининг сардори
Изоҳ (0)