Хитой президенти Си Цзиньпин Дональд Трампни савдо битими матнини ишлашни тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Си Цзиньпин Хитой—АҚШ муносабатлари барқарор ривожланишига умид билдирмоқда. Шунингдек, Хитой раҳбари Трамп билан ҳам алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори.
Шу билан бирга, Си Цзиньпин АҚШ ва Хитой баҳсли масалаларни икки томонлама ҳурмат ва ўзаро манфаатли ҳал этилишига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)