Ливияда ҳукуматпараст кучлар маршал Халифа Хафтар қўмондонлиги остидаги армия ҳаракатини тўхтатишга муваффақ бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
«Соҳил бўйлаб ўтган йўлдаги вазият барқарор, у очиқ», — деди бош вазир Фаёз Сарражга яқин манбалардан бири.
Таъкидланишича, Хафтарнинг армияси Гарян шаҳрини эгаллашга улгурган, сўнг улар пойтахт Триполидан 27 км узоқликдаги назорат-ўтказиш пункти яқинига ўрнашган.
«Аммо ўтган тунда Триполи ва Аз-Завиядан етиб келган кучлар бирлашиб, уларни қамалга олди», — деди манба.
Хафтарга бўйсунувчи 150 киши асирга тушган.
Аввалроқ армия Ливия пойтахтига кириб боргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)