Буюк Британия қироличаси шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклга ўз коллекциясидан бўлган тақинчоқларни тақишни тақиқлаган, дея хабар беради Daily Mail.
Тўйдан кейин шаҳзода Гарри уйдаги барча хизматчиларга: «Меган истаган нарсасини олади», — дея топшириқ берган. Бу эса Елизавета II га ёқмаган.
Шу сабаб Букингем саройи Меган Марклнинг Елизаветанинг қимматбаҳо буюмларидан фойдаланишини чеклаш ва қирол оиласида «тартибни, иерархия ва устунликни сақлаб қолиш» учун қатъий қоидаларни жорий этишга қарор қилган.
Манбага кўра, ушбу қарор Сассекс герцогини ғазаблантирган.
Шу билан бирга унинг акаси шаҳзода Уильямнинг рафиқасига барча заргарлик буюмлари, жумладан, малика Дианага тегишли бўлган нарсаларни ҳам тақишга рухсат берилган.
Изоҳ (0)