«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда Италия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports Италиа хабар берди.
Португалиялик мутахассис Миланнинг «Интер» клуби ёки «Рома» билан шартнома имзоламоқчи.
Римликлар Моуриньо билан музокараларнинг дастлабки босқичида, маълум қилинишича, клуб у билан телефон орқали мулоқот қилган.
Бошқа маълумотларга кўра эса, Моуриньо Миланнинг «Интер» клуби таклифини ҳам кўриб чиқмоқда. У ҳатто клубдаги маоши камроқ (8 миллион евро) бўлишига розилик берган. Унинг номзодини «нерадзуррилар» вице-президенти Хавьер Занетти қўллаб-қувватламоқда.
Аммо «Интер» бош директори Беппе Маротта «Челси» ҳамда Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Антонио Конте тайинланишини хоҳламоқда.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо 2008/10 йилларда «Интер»ни бошқарган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 56 ёшли португалиялик «Лион» ёки «Монако»да ишлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)