Шаҳрихон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан «Беш устувор ташаббус – маънавий етук баркамол шахс кафолати» мавзусида вилоят кўргазмали семинари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Тадбир аввалида сўзга чиққан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков ўз нутқида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш, жисмоний тайёргарлик ва компьютер саводхонлигини ошириш, касб-ҳунар сирларини ўргатиш зарурлигини ҳамда бешта муҳим ташаббус бўйича Андижон тажрибасини яратиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтган.
Семинар давомида туманнинг барча мактабларидаги тўгараклар фаолияти ёритилган. Меҳмонлар туман ёшларининг турли соҳаларда фаол эканлигига, ўғил-қизларнинг истеъдод ва ижод намуналарига гувоҳ бўлган.
Изоҳ (0)