2 апрель, сешанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 30-тур ўйинлари бошланди.
Женнаро Гаттузо бошқарувидаги «Милан» жамоаси «Сан Сиро»да «Удинезе» билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида «россонерилар» етакчисига айланаётган Кшиштоф Пёнтек рақиб дарвозасига тўп киритган бўлса, 65-дақиқага келиб Кевин Лазанья ҳисобни тенглаштирди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Шу куни мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда «Кальяри»ни синовдан ўтказди.
Ўйин давомида Леонарду Бонуччи (22) ҳамда Мойзе Кин (85) томонидан киритилган голлар «кекса синёра»нинг навбатдаги ғалабасини таъминлади (2:0).
А Серия
30-тур баҳслари
2 апрель, сешанба
«Милан»—«Удинезе» 1:1
Голлар: 1:0 — 44 Пёнтек, 1:1 — 65 Лазанья«Кальяри»—«Ювентус» 0:2
Голлар: 0:1 — 22 Бонуччи, 0:2 — 85 КинЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)