Американинг Fotography Life ташкилоти машҳур National Geographic нашри учун Ўзбекистонда кенг миқёсли тасвирга олиш ишларини олиб боради. Бу ҳақда UzDaily хабар беради.
Фотосуратчилар 24 кун давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларига ташриф буюриб, мамлакатнинг энг яхши сайёҳлик манзиллари ва йўналишларини тасвирга олади.
Делегация ташрифи Ўзбекистон Республикаси барча вилоятлар ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши кўмагида Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди.
National Geographic журнали — 1888 йил октябрь ойида ташкил этилган АҚШ Миллий географик жамиятининг расмий нашридир. Журнал дунёдаги кўплаб мамлакатларда ва турли тилларда нашр этилади. Ушбу нашр география, табиат, тарих, илм-фан ва маданият соҳалари бўйича кўплаб фотосуратлар акс эттирилган мақолаларга ихтисослаштирилган.
Изоҳ (0)