Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Япония киноси кунлари ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унда Япон киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Косиэн фототанлови: ярим сония ичидаги ёз», «Поппин-Кью», «Каллиграф қизлар», «Сенга мендан», «Унутилган овозларни тутувчилар» ҳамда «Ханкю электричкаси: 15 дақиқа ичидаги мўъжиза» номли анимацион ва бадиий фильмлар намойиш этилган.
Япон халқининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари, ёшларининг дунёқараши ва ички кечинмаларини ўзида акс эттирган мазкур фильмлар япон тилида бўлиб, ўзбекистонликларга рус тилидаги субтитрларда намойиш этилган.
Уч кун давом этган кино кунлари томошабинларда катта таассурот қолдирган.
Изоҳ (0)