Марказий банк раиси ўринбосарлари, таркибий бўлинма ходимлари, ҳудудий Бош бошқарма бошлиғи ва тижорат банклари раиси ўринбосарлари иштирокида Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» Қонуни талаблари асосида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказади. Бу ҳақда Марказий банк ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд тизимли камчиликларни аниқлаш, қабуллар давомида ва юқори идораларга қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этишга, аҳолининг розилигини таъминлашга, фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқиш масалаларига қаратилади.
Мазкур қабул:- 2019 йил 2 апрель куни:- соат 10:00 дан 12:00 гача Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида Мусиқа ва санъат мактаби биносида (Ипак йўли кўчаси, 217-уй);- соат 15:00 дан 17:00 гача Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туман ҳокимияти биносида (А.Темур кўчаси, 74-уй);
2019 йил 6 апрель куни:- соат 11:00 дан 13:00 гача Навоий вилояти, Хатирчи туманида туман ҳокимияти биносида (Мустақиллик кўчаси 34-уй);- соат 11:00 дан 13:00 гача Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида туман ҳокимияти биносида (Ўзбекистон кўчаси, 13-уй) ташкил этилади.
Маълумот учун телефонлар:Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (+99871) 212-60-07
Изоҳ (0)