31 март, якшанба куни Англия чемпионатининг 32-турида «Ливерпуль» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни мағлубиятга учратди (2:1).
Натижада «қизиллар» Англия премьер лигасида ўз майдонидаги кетма-кет 37 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Клопп жамоаси 27 та ўйинда ғалаба қозониб, 10 та ўйинда дуранг қайд этди. «Ливерпуль» 2010—2012 йилларда «Манчестер Сити» қайд этган натижани такрорлади.
Сўнгги бор 2017 йилнинг январь ойида «Ливерпуль» «Энфилд»да «Суонси»га мағлуб бўлганди.
Бу борада «Челси» мутлақ рекордчи ҳисобланади. Лондонликлар 2004 йилдан 2008 йилга қадар Англия чемпионати доирасида кечган жами 86 та уй учрашувида умуман мағлуб бўлмаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)