Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) март ойи рейтингида уч поғона юқорилаб 6-ўриндан жой олди. Эслатиб ўтамиз, Исроил 10 март куни WBA Intercontinental чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун венесуэлалик боксчи Фрэнк Рохасга (24 та ғалаба, 2 та мағлубият) қарши рингга кўтарилиб, рақибини 2-раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратганди.
Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (5 та ғалаба, 4 та нокаут) 1-ўринда қолди ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номини сақлаб қолди.
Шунингдек, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) эса рейтингда 4-ўринни эгаллаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)