Тошкентдаги Central Park‘да 7 тонна бўлиши режалаштирилган мегасумалак тайёрланди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ошпазларга кўра, Наврўзнинг бош таоми кутилгандан ҳам кўпроқ бўлди — 8 тоннадан ортиқ. Тайёр сумалакнинг қозон билан биргаликдаги оғирлиги 15 тоннага тенг бўлди.
Ташкилотчилар рекорд ўрнатишни хоҳлашмади, улар бу акция хайрия акцияси бўлишини истади.
Шу боис сумалак идишларга тақсимланиб, барча хоҳловчиларга тарқатилди. Шунингдек, меҳрибонлик уйларига юборилди.
Изоҳ (0)