31 март, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасида сўнгги 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони водий дербисига мезбонлик қилди. Унда «Қўқон-1912» клуби «Андижон»га қарши майдонга тушди.
Ўйинда жамоалар дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди (0:0).
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди.
Беллашувнинг 6-дақиқасида қаршиликлар аъзоси Дилшод Саитов ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқага келиб Никола Милинкович ҳисобни тенглаштирди (1:1). 53-дақиқада эса Бобурбек Давлатов Милан Митрович қўриқлаётган дарвозага гол урди (2:1). 79-дақиқада эса Ислом Кенжабоев супер гол муаллифига айланди ва ҳисобни йириклаштирди (3:1).
Шу тариқа «Насаф» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва мавсумдаги илк 3 очкосига эга бўлди.
2-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат
Суперлига
2-тур баҳси
31 март, якшанба
«Қўқон-1912»—«Андижон» 0:0
«Насаф»—«Сўғдиёна» 3:1
Голлар: 1:0 — 6 Дилшод Саитов, 1:1 — 33 Никола Милинкович, 2:1 — 53 Бобурбек Давлатов, 3:1 — 79 Ислом КенжабоевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)