30 январь, шанба куни «Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг 30-турида «Анже»га қарши ўйинда дублга эришди (2:2).
Италиялик футболчи 1969 йилдан буён Лига 1 доирасида марселликлар сафида ўз майдонида кечган кетма-кет ўзининг дастлабки 5 та учрашувида гол ура олган биринчи футболчи бўлди, деб хабар берди Opta.
Маълумот учун, Балотелли қишки трансферлар вақтида «Марсель»га «Ницца» клубидан келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи жорий мавсум Франция чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)