Германиянида террорчиликка қарши операциялар давомида давлатга зиён келтиришда гумон қилинган 10 киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Операциялар Дюссельдорф ва Шимолий Рейн-Вестфалия ва Баден-Вюртемберг федерал ерларидаги бир қанча шаҳарларда кун давомида ўтказилган.
«Биз бу одамларни ИШИДдан ажралиб чиққан кичик гуруҳ ёки унга хайрихоҳ бўлган одамлар деган гумондамиз», — дейди Дюссельдорф прокуратураси вакили.
Spiegel нашрининг маълумотига кўра, қўлга олинганларнинг келиб чиқиши асосан Тожикистон экан.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)