Эстония президенти Керсти Кальюлайд Эстония мудофаа кучлари фахрийлари, Эстония ва НАТО ҳарбийлари, шунингдек, тузилма кучлари вакиллари билан бирга 30 километрлик юриш ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Бу йўл билан у Эстония иттифоққа аъзо бўлганининг 15 йиллигини нишонлашга қарор қилган.
https://www.facebook.com/media/set/?set=a.2287363908203062&type=3
«Скаут марш юриш» акциясида жами 1,3 минг киши иштирок этган. Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва куч тузилмаларининг вакили хизмат қуроли ва 10 килограмм оғирликдаги рюкзак кўтариб олган эди. Қурол кўтармаганларга эса 15 килограмлик рюкзак берилган.
Болтиқбўйи Республикаси президенти учун катта спорт юклари муаммо эмас. 2018 йил февраль ойида у Тамсалу-Неэрут чанғи марафонида қатнашган. У икки соат ва 13,5 дақиқада 30 километр масофани босиб ўтган ва финишга 223-бўлиб келган. Ноябрда эса у дунёнинг энг йирик Нью-Йорк марафонларидан бирида иштирок этган. Президент тўрт соат икки дақиқа ва 40 сонияда 42,2 километрни босиб ўтган.
Изоҳ (0)