Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вазир ўринбосарлари томонидан 2019 йилнинг 1 апрель куни қайси ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилишини маълум қилди.
Қуйидаги ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилади:
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчасида жойлашган Самарқанд Давлат Университети қошидаги Академик лицейи биносида (Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом, Пайариқ, Оқдарё, Жомбой, Булунғур, Тайлоқ ва Ургут туманлари аҳолиси иштирокида) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович томонидан соат 10.00 дан 18.00 га қадар;
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали биносида (Урганч ва Хива шаҳарлари, Урганч, Хива, Хазорасп, Питкан, Қўшкўпир, Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Шовот, Гурлан, Янгибозор туманлари аҳолиси иштирокида) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Хатамов Рустам Абдуганиевич томонидан соат 10.00 дан 13.00 га қадар.
Изоҳ (0)