Австралия ва Америка актрисаси Николь Кидманга ўғли Коннорнинг тўйида пайдо бўлиш тақиқланди, дея хабар беради «Газета.ru».
Маълумотларга кўра, Коннор Круз италиялик қизга уйланади, аммо 51 ёшли Кидман собиқ эри сабабли тўйга боролмайди.
«Биринчидан Том ҳеч қачон Никольни Коннорнинг тўйига таклиф қилишни истамаган, иккинчидан унинг ўзи ҳам буни истамайди», — дейди манба. «Коннор ҳеч қачон отасига қарши бормайди», —дейилади хабарда.
Изоҳ (0)