Сомали пойтахти Могадишода 28 март, пайшанба куни кучли портлаш рўй берди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди, 16 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилади.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Могадишо туманларининг бирида номаълум шахс ресторан ва меҳмонхона яқинида машинасига ўрнатилган портловчи моддалар ёрдамида ўзини портлатди.
Портлаш ресторанни вайрон қилди ҳамда бинонинг ичкарисида ва ташқарисида бўлганларнинг кўпчилигини ҳаётдан олиб кетди. Рўй берган ҳодиса учун минтақадаги мавжуд гуруҳлардан бирортаси масъулиятни ҳали ўз бўйнига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Сомалида вазирлик биносига қилинган ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди.
1 март куни эса маҳаллий амалдорлар тез-тез келиб турадиган Могадишо меҳмонхонасида содир бўлган портлашда 25 киши қурбон бўлган эди.
Изоҳ (0)