Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик Жейми Эббот Италиядаги вилласини сотиш бўйича уринишлари иш бермагач, уни лотереяда ўйнашга қарор қилди, деб ёзади «Вести.ru».

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Уч қаватли уй Италиянинг Абруссо ҳудудидаги Карапэлле-Калвизиода, Гран-Сассо миллий боғи ёнида жойлашган. Данғиллама уй эскича услубда безатилган. Унда учта ётоқхона, иккита ваннахона ва ҳовлисида терраса бор.

Уйнинг бозор нархи 250 минг евро, аммо уни 59 евролик лотерея харид қилиб ютиб олиш ҳам мумкин. Ютиб олган шахс уйдан ташқари Европанинг исталган бурчагидан келиш учун самолёт харажатлари ҳам тўланади. Барча нотариал харажатларни Жейми Эббот ўз бўйнига олган.

Иккинчи ғолиб 11 770 евро олади, яна беш кишига бир сават озиқ-овқат ва Абруссо виноси берилади.

Британиялик умумий ҳисобда олти мингта билет чиқарган. Уларнинг барчаси сотилиб кетган. Ғолиб октябрь ойи охирида аниқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди