Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ маъмуриятининг Голан тепаликларидаги Исроил суверенитетини тан олиш тўғрисидаги қароридан афсусда, деб ёзади «ТАСС».
«Баҳрайн Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Суриянинг Голан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олиш тўғрисидаги баёнотидан афсусда эканлигини маълум қилади», — дейилади қироллик ташқи ишлар вазирлигининг сайтида эълон қилинган баёнотда. Қайд этилишича, Қўшма Штатларнинг ушбу ҳаракати Яқин Шарқда узоқ муддатли ва барқарор тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга путур етказади.
Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги кенг қамровли, адолатли ва давомли тинчликка эришиш учун Исроилни Сурия Голан тепаликларини ишғол қилишни тўхтатиши, Исроил қўшинларини олиб чиқиши кераклигини қайд этган.
25 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уйда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашув чоғида Голан тепаликларида Исроил суверенитетини тан олиш тўғрисидаги прокламацияга имзо чеккан. Илгари Сурия, Россия, шунингдек, Германия ва Франция каби асосий Европа давлатлари бундай бир томонлама ҳаракатларга қарши чиққан.
Изоҳ (0)