26 март, сешанба куни Евро—2020 саралаш босқичида Италия терма жамоаси ўз майдонида Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб этди (6:0).
Мазкур учрашувда ҳужумчи Фабио Квальярелла 2 марта рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасидан гол урди (35, 45-дақиқалар) ва дублга эришди.
Натижада Италия сафида гол урган энг «кекса» футболчи бўлиб терма жамоа тарихига кирди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Айни дамда у 36 ёш 54 кунлик.
Аввалроқ мазкур кўрсаткичда ҳимоячи Кристиан Пануччи етакчиликни ҳеч кимга бермай келаётганди (35 ёш 62 кунлик).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)