Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 26—27 март кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат шимолий ҳудудларда  5-10 даража илиқ бўлади, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Ғарбий қисмларда эса кечқурун ҳарорат 10-15 даража илиқ,  кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, Фарғона водийсида ҳам 29 мартга қадар ёғингарчилик кузатилади.

Жума куни баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Бу вилоятларда фақатгина 30—31 март кунлари қуруқ ҳаво кузатилади.

Мамлакатнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида  28−29 март кунлари 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 9-14 даража илиқ, кундузи эса 15-20 даража илиқ бўлади.

27−30 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел бўлиш хавфи бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди