Ўзбекистонда келгуси йилларда мамлакат тиббиётида ривожланаётган ва малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар учун 16 та таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Булар:
Жисмоний реабилитация ва эрготерапия;
Аллергология ва иммунология;
Анестезиология-реаниматология;
Гематология;
Болалар кардиохирургияси;
Болалар онкологияси;
Болалар хирургияси;
Болалар эндокринологияси;
Болалар нефрологияси;
Болалар офталмологияси;
Интервенсион кардиология;
Клиник радиология;
Тиббиёт генетикаси;
Косметология;
Психотерапия;
Пластик хирургия.
Маълумот учун, республикадаги 11 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг филиалларида тиббиёт ва фармацевтика соҳаси бўйича жами 27 439 нафар кадр тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)