«Ювентус» марказий ҳимоячи қидирмоқда.
Tuttosport берган маълумотларга кўра, клуб 6 нафар ўйинчидан иборат шорт-лист тузди:
- Маттейс де Лигт («Аякс»)
- Рубен Диаш («Бенфика»)
- Стефан Савич («Атлетико»)
- Костас Манолас («Рома»)
- Кристиан Ромеро («Женоа»)
- Рафаэль Варан («Реал»).
«Юве» скаутлари 21 ёшли Диашни узоқ вақтдан буён кузатиб келмоқда, уни сотиб олиш учун эса жамоа 60 миллион евродан кечишига тўғри келади. Костас Маноласнинг трансфер нархи 36 миллион еврони ташкил этади. Савич эса грециялик футболчига нисбатан арзонроққа тушиши мумкин.
Шунингдек, «Женоа»нинг «Ювентус» билан муносабатлари анча яхши ва туринликлар Кристиан Ромеро борасида клуб билан музокаралар олиб бориши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)