Қирғизистон пойтахти номини Бишкекдан Манасга ўзгартириш таклиф қилинмоқда, деб хабар беради «Голос СНГ» радиоси. Шаҳарни дунёга машҳур қирғиз эпоси номи билан аташни Жогорку Кенеш депутати Эмилбек Каптагаев таклиф этди. Унинг фикрича, пойтахтнинг Свердлов туманини Бишкек деб аташ мумкин бўларди, бу эса барча маъноларда адолатли бўларди.
Хусусан, ташаббус муаллифи замонавий пойтахтнинг айнан шу ҳудудида Бишкек қишлоғи жойлашган деб тахмин этилишини, Бишкек ботир исмли киши ҳақиқатан ҳам яшаб ўтгани шу пайтгача бирорта ҳам ишончли манба томонидан тасдиқланмаганини эслатди.
Парламентарий ҳозир ушбу масалани ҳал этишнинг айни вақти эканлигини қайд этди.
Депутатнинг Facebook’даги постига турли фикрлар билдирилди. Қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлди, аммо қарши чиққанлар ҳам кам бўлмади. Уларнинг фикрича, қаторасига ҳамма нарсага «Манас» деб ном бериш, унинг аҳамиятини тушириш керак эмас.
Изоҳ (0)