Ҳукумат қарорига мувофиқ Насриддин Нажимов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Мазкур агентлик Президентнинг 2019 йил 21 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ташкил этилган бўлиб, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши белгиланган.
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилган.
Изоҳ (0)