Судан президентининг маъмурияти ҳузуридаги фуқаролик мудофааси ходимлари 23 март шанба куни давлат раҳбарининг қароргоҳларидан бирида юз берган ёнғинни ўчирган, дея хабар беради «Вести.ru».
Ёнғин Судан ҳукумати раҳбарларининг пойтахт Хартумдаги тарихий уйининг бир қисмида юзага келган.
Судан президенти маъмуриятининг бош котиби Муҳаммад Солиҳ мухбирларга фақатгина бир нечта хона ёнганини айтган. Шу билан бирга, бинода деярли ҳеч ким ишламайди — президент ва унинг маъмурияти янги қароргоҳга кўчиб ўтган.
Аввалроқ, президент саройининг иккинчи қаватидаги ёнғинга сабаб қисқа туташув бўлганлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)