17—28 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Унда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган уч нафар ўзбекистонлик боксчи: Исроил Мадримов, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов мамлакат терма жамоаси таркибида рингга кўтарилади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа шу йил сентябрь ойида Екатеринбург мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма беради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)