Тошкентда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ўрнатилади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бугун соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Maxтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ўрнатилади.
Мазкур ҳудудда байрам муносабати билан «Наврўз» номли сайилгоҳ очилади ҳамда мусиқали фаввора ишга туширилади.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этади.
Изоҳ (0)