«Ливерпуль»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Садио Мане фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.
France Football’нинг хабар беришича, Мадрид клуби шу йилнинг ёзида сенегаллик футболчига таклиф билан чиқиш вариантига қайтмоқчи ва уни сотиб олишга уриниб кўради.
Аввалроқ Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Манега қизиқиш билдирган. Маълум бўлишича, Зиданнинг «Реал»га қайтиши учун қўйган шартларидан бирида — Манени сотиб олиш ҳам бўлган.
Ўтган йил ёзида Зидан футболчини «Реал» сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо франциялик клубдан кетганидан сўнг «Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисини сотиб олиш фикридан қайтганди.
Маълумот учун, Садио жорий мавсум Англия премьер лигасида 29 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)