17 март куни эрталаб Уфа шаҳрида икки киши Бакалинская кўчасидаги ўн қаватли иккита бино томига боғланган арқон орқали юриб ўтди. Ҳодиса маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олинган. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Экстремаллардан бирининг айтишича, уйлар орасидаги масофа 56 метрни ташкил қилган. Ёшлар бу режани амалга ошириш учун икки ҳафта тайёрланган.
Полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган ёшлардан бирининг сўзларига кўра, улар «одатдагидек» тушунтириш хати ёзган, кейин озодликка чиқарилган.
Изоҳ (0)