Никарагуа пойтахтида ҳукуматга қарши намойишларда 107 киши қўлга олинди, дея хабар беради «Газета.ru».
Таъкидланишича, Манагуа шаҳрида намойишчилар президент Даниэль Ортега сиёсатига қарши чиқди ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилди.
Дастлаб, намойиш иштирокчилари мамлакатдаги ижтимоий таъминот ислоҳотидан норози эди, бу эса ижтимоий суғурта бадали ортиши ва ходимлар нафақасини қисқартиришни назарда тутади, бироқ кейинроқ намойишчилар Никарагуа Президентига қарши чиқди.
Изоҳ (0)