Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Миллий гвардияси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги сержантлар форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
Ёшлар марказида ўтказилган ушбу форумда Шимолий-ғарбий ҳарбий округ ҳудудида жойлашган Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари, Божхона қўмитасида хизмат ўтаётган сержантлар ва Ёшлар иттифоқининг «Фидокор ёшлар» аъзолари, шунингдек давлат мукофоти билан тақдирланган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочилари иштирок этди.
Форумда сержантлар томонидан бир қатор хорижий давлатлар сержантлари фаолиятининг илғор намуналарини баён этувчи маълумотлар келтирилиб, келгуси фаолиятда амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотлар, янгиликлар, таклифлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.Фидокор ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ва дуч келган муаммоли вазиятларга тўғри йўналишда маслаҳатлар олди.
Форум якунида Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Ёшлар иттифоқининг бир мақсад ўзаро ҳамкорлик, бирдамлик билан қўйилган қадамни ўзида акс эттирувчи «Бирдамлик занжири» боғланди.
Изоҳ (0)