Ижтимоий тармоқларда «Қодировни тергов қилган прокурор ҳам қамоққа олинди» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Уларда жорий йил 8 март куни Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Тошев юқори лавозимдаги амалдорга катта миқдорда пора бераётган пайтда ДХХ ходимлари тарафидан ушлангани қайд этилган. Тошев 50 минг АҚШ доллар пора бераётган пайтда қўлга олиниб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси белгиланган билдирилган.
ЎзА ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Матбуот хизматида У.Тошевнинг ушлангани ҳақида маълумот йўқ экан.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Тошев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифидан сўнг ишдан олинганди. У 2018 йил апрелида Наманганда иш бошлаган, бундан аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
Изоҳ (0)