Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия генерал-губернатори Пеци Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландиядаги икки масжидда уюштирилган отишма қурбонлари сони 49 кишига етди.
Изоҳ (0)