2019 йил 13 март куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 27 февраль куни А.Темур кўчасида Б.Ҳ. исмли шахс ундан RedMi 5 русумли мобил телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)