14 март куни Новосибирскда терроризмни тарғиб қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Абдуваҳоб Мирзабоевнинг суд иши тугатилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Маълум бўлишича, Абдуваҳоб Мирзабоев ИШИДнинг «Жамаат ат-Тавҳид вал-Жиҳод» жангарилар гуруҳига молиявий ёрдам кўрсатган. Уларнинг уч нафари билан ёзишиб, мулоқотда бўлган.
Тергов ишларидан аниқланишича, айбланувчи QiWi ҳамён электрон тўлов тизими орқали 133 рубль 84 тийин (икки доллар) пул ўтказган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг айтишича, пул синов тариқасида ўткизилган.
Шунингдек, уларнинг тахмин қилишича, Мирзабоев ўз атрофидагиларга ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Сурияга боришни таклиф қилган.
2018 йилнинг май ойида гумонланувчи Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматининг Новосибирск бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
14 март куни Абдуваҳоб Мирзабоевга суд томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)