Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини тартибга солиш бўйича таклифни муҳокамага қўйди, деб ёзади UzNews.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, пулли автомобиль йўли — транспорт воситаларининг қонунчиликда кўзда тутилган тезлик, оғирлик ва габаритда узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланиши учун мўлжалланган мулкий комплекс. Ундан фойдаланиш пулли асосда амалга оширилади.
Пулли автомобиль йўллари республика бюджети ва ҳукуматнинг жойлардаги бюджет органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий ёки заём маблағлари ҳисобидан барпо этилиши мумкин.
Пулли автомобиль йўлдан ҳаракатланиш учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак бўлган оператор томонидан белгиланади.
Бунда тўлов миқдори турли транспорт воситалари учун кун давомидаги вақт оралиғи, ҳафта куни, ой учун фарқланиши мумкин.
Лойиҳа кўриб чиқиш босқичида бўлиб, унга 29 мартга қадар таклифлар киритиш мумкин.
Изоҳ (0)